Россиянинг курорт шаҳри саналган Анапада халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.
Унда жами етти жамоа иштирок этяпти. "Пахтакор" футбол академиясининг 1997 йилга туғилган тарбияланувчилари Жасур Абдураимов бошчилигида дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонишди. Мусобақа ғолиби номи бир даврали ўйинлардан сўнг аниқланади.
Биринчи кун жамоамиз Армавирнинг "Торпедо" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ягона гол Азамат Содиқов ҳисобига ёзилди.
Иккинчи турда эса Реутовонинг "Приолит" жамоасига қарши майдонга тушган ёшларимиз 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Азамат Содиқов бир гол урган бўлса, қолган икки тўп Жасур Яхшибоев ҳисобига ёзилди.
Кейинги беллашувларда "Пахтакор" Нальчикнинг "Спартак", Астраханнинг «Газпром-Добичи», Ингушетиянинг РБЎСФМ ва маҳаллий «Витязь» жамоалари билан баҳс олиб боради.